Сообщения

Сообщения за 2026
Изображение
  ХОТИРА У БИРИНЧИ ЎЗБЕК ФАНТАСТ ЁЗУВЧИ АЁЛИ ЭДИ!     Соҳиба Абдуллаева 1947 йили Тошкентда туғилган. Ҳозир ҳаёт бўлганларида 79 ёшни қаршилаган, янаги йил эса 80 йиллик юбилейларини нишонлаган бўлардик.     Афсуски, биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли бундан бир йил олдин вафот этган эканлар. Биз бундан ҳамкасб ва ҳаммаслак яқинлари орадан бир йил ўтиб хабар топдик. Балки бунга ўзимизнинг лоқайдлигимиз, беэътиборлимиз сабаб бўлгандир? Эҳтимол, бунга Ўзбекистондаги МЕДИА нашрлар ҳам айбдордир, билмадим. Лекин биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли вафот этганини ўша пайтда ҳеч қайси сайтда, босма нашрларда ўқимадик.     Ушбу мақоламиз биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли, ҳожи она – Соҳиба Абдуллаеванинг порлоқ хотирасига бағишланади.   Соҳиба Абдуллаева Политехника университетида Кибернетика соҳаси бўйича ўқиганларини, кибернетика йўналишида илмий изланишлар олиб борганларини биламан. Кейинчалик адабиёт ва журналистика соҳасига бўлган қизиқишлар...
Изображение
    Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор – Муқаддас Холиқова ни таваллуд куни билан табриклаймиз.    Муқаддас Холиқовага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва ижод йўлларида янада улкан зафарлар тилаймиз!      Маълумот: Муқаддас Халиқова 1960 йилнинг 14-апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.             Миллий театрда 1981 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.     2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2014 йили "Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланган.      Муқаддас Халиқова 1981 йили Ўзбек давлат академик драма театрига йўлланма олган ва шу театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. У театр саҳнасида 100 га яқин образларни ижро этган. У театрда саҳналаштирилган "Кузнинг биринчи куни” спектаклида Дўхтир, "Нажот истаб”да Қайнона, "Ўткан кунлар”да Тўйбека, "Куёв”да Асал ...
Изображение
       Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли созанда, бастакор ва ҳажвий қўшиқлар устаси –  Муҳаммаджон Шокиров ни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз.       Муҳаммаджон Шокиров (Муҳаммад гармон) 1949 йил 14-апрелда Ўш шаҳрида санъаткорлар оиласида дунёга келган.     Ёшлигидан созандаликка ҳавас қилган Муҳаммаджонни отаси атоқли созанда Зиёмиддин ака ўғли еттинчи синфни битириши биланоқ Андижон мусиқа билим юртига ўқишга жўнатган. Муҳаммаджон билимларини ўқув юртида мустаҳкамлаш билан бир қаторда андижонлик машҳур санъаткорларнинг ҳам тажрибаларини ўрганган.     Андижонга борган собиқ иттифоқ халқ артисти, ўзбек рақс санъатининг дунёга келиши ва оламга таралишига улкан ҳисса қўшган санъаткор, “Баҳор” халқ рақс ансамбли раҳбари – Мукаррама Турғунбоева ёш Муҳаммаджоннинг куй ижро этишини кўриб, маҳлиё бўлиб қолган ва ўзи билан Тошкентга, “Баҳор” ансамблига олиб кетишини билдирган. Мукаррама о...
Изображение
 Шерали Жўраев (1947 – 2023 )     Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, ҳофиз, созанда ва бастакор – Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 Апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. У Тошкент Театр ва рассомлик институтини, сўнгра Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тугатган. Ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Андижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), “Ўзбекнаво” бирлашмасида (1999 йилдан) яккахон хонанда бўлган. 1987 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 2018 йилда Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвони берилган.    Шерали Жўраевга 1991 йилда Навоий номидаги давлат мукофоти, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилган.    2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан ўзининг 75 йиллик юбилейида Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан ҳам тақдирланган.    Унинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши тани...
Изображение
  Насиба Мақсудова (1948 - 2017)    Маълумот: Насиба Мақсудова 1948 йилнинг 12 Апрель куни таваллуд топган.     Олий тоифали диктор 2017 йили вафот этган. НАСИБА...    Бир пайтлар ЎзТВ дастури «Ғани Аъзамовнинг чойхонаси»га бир қиз кириб келиб, сухандон бўламан, - деган. Ўқишни дўндиролмасанг, хуснинг ҳам ҳамин қадар... деган жавобни олса, «за-то исмим Насиба» - деган экан... Чунки, Насибаларга ўхшасин қизим, деб «ойнаи жахон»имиз «диктор»ларининг исмини қўйиш урф бўлганди.    Уч сухандон, уч Насибадан дунё хабарларини эшитиб, кунлик маълумотларни олиб, кўнгилочар дастурларни дилкашлик билан олиб боришларидан ҳушвақт эди, бизнинг авдод. Насибалар эса ҳар бир ўзбек хонадониниг аъзосига айланганди.    Айниқса, Насиба Мақсудованинг оқилона фикр юритиши, ўзини шоҳу гадога тенг тутиши мени ўзига яқинлаштирганди. Тошкентда машҳур Мақсудовлар, яъни дунёга донғи кетган шифокорлар сулоласидан бўлмиш Насиба опам Миллий Университетнинг жу...
Изображение
  Булутлар ортида ухлайди орзу Муаллиф – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР. Режиссёр, актриса ва сухандон – Насибахоним ИСМОИЛОВА ижросида ўқилди.
Изображение
  БУЛУТЛАР ОРТИДА УХЛАЙДИ ОРЗУ Ёмғир томчилайди очиқ кафтимга, Жилға шилдирашин эслатар шу чоқ. Қуёш дош беролмас қайноқ тафтимга, Камалакни чизар, очаман қучоқ. Булутлар ортида бир орзу ухлар, Тонглар қучоғида ёруғ бир сўз бор. Юрагим сатрида умидлар гуллар, Ҳар нафас — яшашга бир даъват, изҳор. Шамоллар эркалаб ўтар юзимдан, Гўё кимдир мени секин чақирар. Йўлим нурга тўлар эзгу изимдан, Қалбим ҳамон сен деб, сен деб ҳапқирар. Ёмғир ҳам, қуёш ҳам менга ҳамнафас, Кеча ва кундузлар дилда эрур жо.   Томчилар аслида ишқдан бир нафас,   Дилпора ошиқдан ажиб илтижо.  Булутлар бағрида сирли бир ўтов,- Чодирдаги сукут ичра исминг бор. Вақт ҳам тўхтагандек — йўқдир бир ўлчов, Севги — абадийлик, қолмаган девор. Кўзларинг — тунларим юлдузи каби, Йўлимни ёритар, адаштирмас ҳеч. Сени кеч топгандим,энди йўқотмам,- Донишманд ёмғирдан оладирман куч . Ёмғир ҳам, қуёш ҳам биз учун гувоҳ, Ҳар бир томчи — дилнинг пинҳон нидоси. Қалблар туташган он — барҳам топар оҳ, Севгимиз ...
Изображение
        Жеки Чан – хитойлик ва америкалик актёр, каскадёр, кинорежиссёр, продюсер, сценарий муаллифи.     Дунёдаги энг машҳур Осиё актёри ва режиссёри ҳамда машҳур жангари қаҳрамонлардан бири - Жеки Чан ўзининг акробатик жанг услуби ва комедияга мойил истеъдоди билан танилган бўлиб, 100 дан ортиқ фильмда бош ролларни ижро этган. У Британия империяси ордени соҳиби ва кино санъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий "Оскар" мукофоти соҳибидир.     Жеки Чан 1954 йилнинг 7-апрель куни Ҳонгконгда туғилган. Унинг ота-онаси шунчалик камбағал эдики, ҳатто болани дояга сотишни ўйлашган, аммо бахтга қарши, бу фикрдан воз кечишган.    Бироз вақт ўтгач, улар АҚШнинг Австралиядаги элчихонасида ишга жойлашишга муваффақ бўлишган. Жеки етти ёшга тўлганида, уни Ҳонгконгдаги Пекин опера мактабига ўқишга юборишган. Бу мактаб жуда нуфузли бўлиб, унда жанг санъати, актёрлик маҳорати, қўшиқчилик, акробатика ва рақс ўргатиларди. Жекининг айтишича, у ерда ирода кучин...
Изображение
  Хато қилишдан қўрқаман — Рихситилла, Сизни кинофильмлар, видеофильмлардаги ролларингиз ва “Ойдин ҳаёт” телевизион кўрсатувининг бошловчиси сифатида таниймиз ва истеъдодингизни юксак қадрлаймиз! Ўтган йили “Йилнинг энг яхши бошловчиси” кўрик-танлови бўйича ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритганингиз билан мухлисларингиз ва ижодий гуруҳимизнинг самимий табригини қабул қилинг! — Раҳмат! Мен ҳам мухлисларимга ва “Бекажон” газетасининг ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Шу унвонга сазовор бўлганимни ўзим ҳам яқинда билиб қолдим. — Таржимаи ҳолингиз? — Бир минг тўққиз юзу етмиш саккизинчи йилнинг бешинчи апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топганман. 1995 йил Санъат институтининг “Драма ва киноактёрлик факультети”ни тугатганман. — Устозларингиз? — Мунаввара Абдуллаева ва Турғун Азизов. — Билишимизча, Сиз Миллий академик театрининг директори ва элимизнинг суюкли актёри Ёқуб ака Аҳмедовнинг куёвисиз. Оилангиз хусусида сўзлаб берсангиз. — Умр йўлдошим – Нодирабегим Ша...
Изображение
    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор, кўплаб кино ва театр ижодкорларининг устози – Мунаввара Абдуллаева ни таваллуд топган айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз.   Устоз санъаткоримизга соғлик-саломатлик, умр ва ижод йўлида улкан ютуқлар бардавом бўлишини, оиласи, дўстлари ва шогирдлари бахтига доимо саломат бўлишини тилаймиз!   Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.    Маълумот: Мунаввара Абдуллаева 1950 йилнинг 5 Апрель куни Марғилон шаҳрида таваллуд топган.    1968–1971 йилларда Марғилон режа-иқтисод техникумида таҳсил олган.    1971 йилда Тошкент давлат Санъат институтининг "Театр ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга кириб, 1975 йил муваффақиятли тамомлаган.    Институтни битирганидан сўнг, у таҳсил олган курсни йўлланма билан Сирдарёдаги Олим Хўжаев номли театрга юборилиб, у ерда бир йил ишлагач, Тошкентга қайтган. 1976–78 йилларда Москвага бориб, Москва Давлат Театр санъати...
Изображение
  БИР КУНИ…      Ўшанда биринчи синфда ўқирдик. Мактабда Янги йил байрами тантанаси бўлди. Ҳаётимизда илк марта катта байрамдаги иштирокимиз бўлгани учун жуда қувондик. Аммо тадбир бошловчисидан: “Ҳаво иссиқ бўлгани учун Қорбобо ўрмондан келаётиб эриб кетибди”, деган хабарни эшитиб ҳаммамиз хафа бўлдик. Мактабдан берилган таътил кунларида оғир қопда совға кўтариб келаётган саховатли бобо кун иссиғидан эриб кетганини ўйлаб юрагим ғашланиб юрдим. Келаси йил янги йил яқинлашгани сари ҳамма болаларнинг кўзи осмонда. Яна қуёш чиқиб кунлар исиб кетса, Қорбободан айрилиб қолишдан қўрқиб пичирлаб дуолар қиламиз. Бир куни дарс пайтида синфимиздаги эркатой қиз Хайрихон хиққиллаб йиғлаб қолди. Сабабини сўраган устозга: “Эртага байрам, қор ёғмади. Қорбобомиз яна эриб кетади”, деди. Бир-иккимиз унга жўровоз бўлдик. Аввалига жилмайиб турган устозимиз бошимизни силаб юпатишга тушди. Бу гал иссиқ бўлса ҳам келади, йиғламанглар, ҳамма болаларга совға олиб келади. Эримайдиган Қор...
Изображение
  Меҳрибон ва қадрли Синглим – Моҳигул!      Сени таваллуд топган кунинг билан чин қалбимиздан табриклаймиз!    Сенга энг аввало, метиндек мустаҳкам соғлик, Бойсун чиноридек узоқ умр, осмон қадар чексиз бахт-саодат тилаймиз! Ҳамиша бизнинг ва оила аъзоларинг – куёвимиз ҳамда жиянларимиз бахтига саломат бўл! Сенга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаймиз!!! Камоли эҳтиром ила, аканг – Музаффар Муҳаммадназар ўғли.
Изображение
 ТАСКИН  Дада,   қошингизга келдим, ушбу кун  дўстлардан етганда ранж ила озор.  Дердингиз: қалбингни кемирса гар кин,  дилинг маҳзун этса айлангил мозор...  Дада,  тупроқларнинг бағрида ҳаёт  осуда эканми, йўқмикан армон?..  Ҳажру фироқлардан фақат одамзод  тирикликда чекар эканми афғон?  Дада,  Сиздан мадад, куч сўраб келдим!  Найлай, пойингизга эголмайман бош –   Сиз тупроқ остида, хотиржам, маъсум,  мен-чи тепангизда ғофил, бебардош!..  ...Дада,  мен юрибман, ўша-ўша...  ғам  кўнглим ним этганча, юз бурганча бахт.  Вале васлингизга восил бўлар дам  ёруғ рухсор ила кўринмоқлик – аҳд!..  Дада,  тириклардан марҳумлар бисёр,  меҳрлари зиёд, озорлари йўқ!..  Беминнат мададкор, беун нажоткор –   фақат тинглагайлар, оҳ-зорлари йўқ!  Аммо тирикларнинг кўксида қаҳр,  сўзларида макр, қўйнида ханжар.  Бир зум ғафлат боссанг, чоҳлар...
Изображение
  Анастасия Юрьевна Заворотнюк (03.04.1971 - 30.05.2024)    Анастаси́я Ю́рьевна Заворотню́к (3 апреля 1971, Астрахань, РСФСР — 30 мая 2024, Москва, Россия — российская актриса театра и кино, телеведущая. Заслуженная артистка Российской Федерации (2006).    Анастасия Заворотнюк (по паспорту с 1999 года по 2009 год носила фамилию мужа Стрюкова родилась 3 апреля 1971 года в Астрахани. Мать — народная артистка России Валентина Борисовна Заворотнюк (род. 1943), работала в Астраханском ТЮЗе. Отец — Юрий Андреевич Заворотнюк (09.01.1945 — 01.10.2014), телережиссёр, член академии Российского телевидения, похоронен на кладбище в Крёкшино. Старший брат Святослав работал режиссёром монтажа в Астрахани, умер от перитонита в возрасте 52 лет.    Ещё с раннего детства Анастасия решила играть в театре и упорно стремилась к своей мечте: в свободное время занималась музыкой и танцами, участвовала в танцевальном ансамбле «Лотос».    Окончила детскую музыкальную...
Изображение
   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри актрисаси, устоз санъаткор – Дилором Сафоева ни таваллуд топган айёми билан самимий қутлаб, соғлик-саломатлик, узоқ умр ва ижод йўлида зафарлар тилаймиз!   Изоҳ ўрнида: Дилором Сафоеванинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси кеч олингани боис, туғилган санаси 3 сентябр деб кўрсатилган.   Маълумот: Дилором  Сафоева  3 сентябрь (3 апрель) 1942 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида таваллуд топган.   1997 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.   Маълумоти олий. 1968 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини битирган.   1971 йилдан буён мазкур театрда ишлайди.   Солист-вокалист Дилором Сафоева ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 100 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “...
Изображение
  Ўзбекистон халқ артисти, раққоса – Малика Аҳмедова ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   Малика Аҳмедовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!     Маълумот: Малика Муҳамедовна Аҳмедова 1950 йилнинг 3 апрель куни Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилоятидаги Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти (1984). Тошкент Хореография билим юртининг мумтоз рақс бўлимини (1968), Тошкент давлат Жаҳон тиллари институтини (1972) тугатган. Ижросидаги рақслар миллий бўёқларга бойлиги, шўхчанлиги, сержилва ва назокатлилиги билан ажралиб туради. Энг яхши рақслари: "Кўзим шаҳлога тушди", «Таманно», "Эй дилбари жонон", "Наманган тановари", «Мақом», «Муҳаббат», "Зарафшон маликаси", «Наргиз», "Хаёлим сенда" ва бошқалар. "Майсаранинг иши" (Сулаймон Юдаков), «Зебунисо» (С. Жалил) операларида балет партияларини ижро этган. Шунингдек, репертуаридан араб, афғон, испан, турк, эрон, ҳинд ва бошқа халқлар рақ...
Изображение
    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси – Нафиса Хўжақулова ни таваллуд топган айёми билан қизғин муборакбод этамиз!     Нафиса Хўжақуловага соғлик-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!    Маълумот: Нафиса Алимовна Хўжақулова 1968 йилнинг 2 апрель куни Самарқанд вилоятидаги Нуробод туманида туғилган.    1997 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг «Мусиқали драма театр актёрлиги» факультетини битирган.      Нафиса Хўжақулова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар ижро этиш баробарида, "Қаҳқаҳа" ҳажвий кўрсатувида Найзангул ролини ҳам ўйнаган.    У “Суперқайнона”да Норпошша, Тўти хола, “Осмоннинг бағри кенг”да Нодира, “Додагинам”да Садоқат, “Фариштали аёл”да Шифокор, “Олифта”да Хадича, “Антиқа совчилар”да Амма Қутби, “Қизи борнинг нози бор”да Она, “Совчига эр топилди”да Сулико, “Меҳр нури”да Қ...
Изображение
     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли театр ва кино актёри, устоз санъаткор – Эгамберди Раҳимов ни таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!     Эгамберди Раҳимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаймиз!   Камоли эҳтиром ила  –  Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.     Маълумот: Эгамберди Раҳимов 1966 йилнинг 2 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Тошқўрғон қишлоғида туғилган.     1989 йилда Театр ва рассомлик олийгоҳининг "Драма театри ва кино актёрлик" бўлимини  тамомлаган ва ўша йили иш фаолиятини Қашқадарё вилоят мусиқали драма ва комедия театрида бошлаган. Кейинчалик, «Турон» давлат Ҳарбий театри ва "Ўзбекфильм"да ишлаган.    Бугунги кунда Ўзбекистон давлат Драма театри ва «Дийдор» театр студиясида фаолият юритиб келмоқда.    Эгамберди Раҳимов "Ёлғиз ёдгорим", "Чаёнгул", "Сардор 2", "Сув ёқалаб", "Қабрдан қайтган умр", "Жасур", "Умид...
Изображение
  ВАТАН Мен кўз очиб кўрган ёруғ оламда, Дер эдим, мунисим ёлғиз онам-да, Ажиб хотиралар жонланар менда – Йўргагимда сени кўрганман, Ватан! Бу кўҳна заминга қўйиб илк қадам, Қоқилсам, таянчим бўлганда отам, Кўз олдимда турар суратинг ҳар дам, Йўлагимда сени кўрганман, Ватан! Бола кўнглим баҳорни суйган куним, Кўкламу майса исин туйган куним, Онамга деб бир чечак узган куним, Тилагимда сени кўрганман, Ватан! Ҳаёт – денгиз эрур, умрдир – карвон, Учди оққуш ўзга соҳилга томон, Дуолар қадалган ифори райҳон Кўйлагимда сени кўрганман, Ватан! Бахтимга бойланди илоҳий ришта, Бешигимда ётар жажжи фаришта, Моҳир кулол Ўзи қўллар ҳар ишда, Гўдагимда сени кўрганман, Ватан!      Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири, шоира.     Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.
Изображение
     Актёр ва умидли, ёш режиссёр – Фотиҳ Ҳилол ўғли Насимов ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!      Фотиҳга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.      Маълумот: Фотиҳ Насимов 1996 йилнинг 31 Март санаси Тошкент вилоятида зиёлилар оиласида туғилган.     2015 йил Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг “Кино, телевидение ва радио санъати” факультети “Телевидение ва радио режиссёрлиги” йўналишига давлат гранти асосида қабул қилинган. 2019 йил бакалавр босқичини якунлаб, давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинган. 2021 магистратурани тамомлаган. Ҳозирги кунда ушбу олийгоҳнинг Phd таянч докторантурасида ўз йўналишида илмий ишлар олиб боряпти.   Спортнинг бир неча тури, жумладан, дзюдо, сузиш, каратэ, кик-боксинг, от спортлари билан мунтазам шуғулланган, каскадёр.   “Ватан остонаси”, “Мерос”, “101-рейс”...
Изображение
     Онажоним – (Малоҳат Мирзомуҳаммад қизи) ва ўғилларим – Маъруф ҳамда Мирзомуҳаммад. (2017 йил)
Изображение
     Ўзбекистон давлат Сатира театри ва кино актёри – Нодирбек Узоқов ни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.    Нодирбекка мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.   Маълумот: Нодирбек Камолович Узоқов 1988 йилнинг 30 март куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 2011–2015 йиллар Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг "Драма ва кино" бўлимини тугатган. Устозлари – Мунаввара Абдуллаева ва Хайрулла Саъдиев.   Олийгоҳни тамомлагач,  Ўзбекистон давлат Сатира театрида иш фаолиятини бошлаган ва шу бугунгача мазкур театрда актёр сифатида ишлаб келмоқда. 
Изображение
 Икки инсон яшар руҳимда Энг аввало тинглашни билдим,  Дард айтишса, йиғлашни билдим.  Ғазаб тутса йўқликда сачраб,  Сўнг яна жон улашни билдим.  Юрт дардида яшадим ҳар дам,  Ажралмадим одамлардан ҳам.  Мажруҳларнинг ёнида хаста,  Мискин билан бирга чекдим ғам.  Ағёрдан ҳол сўрадим йўқлаб,  Бўлмаслигин билсам ҳам оқлаб,  Алам қилар нодон ёнида,  Телба бўлган кунимни ёдлаб.  Одамларни суйиб яшайман,  Гоҳ куйиб, гоҳ кўниб яшайман.  Икки инсон яшар руҳимда,  Мен бирини кўмиб яшайман...       Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали Бош муҳаррири, шоира.      Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.
Изображение
     Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти ўқитувчиси, таниқли ва истеъдодли актёр – Хуршид Тўхтаев ни туғилган куни билан муборакбод этамиз!     Хуршид Тўхтаевга соғлик, бахт-саодат, ижодий парвозлар тилаб қоламиз. Нимаики орзу-ниятлари бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошмиз.     Умр йўлдоши, "Ўзбекистон 24" телеканалининг тележурналисти, "Шуҳрат" медали соҳибаси –Зебо Тўхтаева билан умрбод бахтли ҳаёт кечириб, фарзандлари камоли ва орзу-ҳавасини кўриб юришини тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.      Маълумот: Хуршид Райимович Тўхтаев 1977 йилнинг 30 Март куни Бухоро вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг «Актёрлик» йўналишини битирган.    “Бир кам дунё”, “Қайтар дунё”, “Умидингни сўндирма”, “Она дарё”, “Одамлар орасида”, “Зурриёд”, “Синов”, “Тугун”, “Таваллуд”, “Жиноят жазосиз қолмайди”, “Дайди қизнинг дафтари”, “Қил устидаги тақдир”, “Ифора” си...