РАССОМ Қандайдир сеҳрли мўйқалам билан Матога туширган каби тушини Ким орзу қилмайди шу картинани Уйининг тўрида осиб қўйишни?.. У буни сотмади миллионларга ҳам Миллионлар ичидан тўсганча йўлим Секин шивирлайди: – Агар истасанг, Қўлингдан бир ўпсам текинга бергум... Иккиланиб турдим қаршисида жим Секин узоқлашдим, маъзур тут, даҳо. Баҳоси йўқ бунинг биламан, лекин Қўлимнинг баҳоси ундан бебаҳо... Адиба УМИРОВА 2007 йил 15 октябрь ©️Адиба Умирова
Сообщения
Сообщения за марта 8, 2026
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
Шоира – Мумтоз Шаҳобиддин (Гулчеҳра Ибрагимова) ни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз! Мумтоз Шаҳобиддинга соғлик, узоқ умр, ижодий парвозлар тилаймиз! Маълумот: Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи 1964 йил 14 март куни Жиззах шаҳрида туғилган. Унинг бугунги кунга қадар мингга яқин мақолалари, қирққа яқин методик қўлланма ҳамда тавсиялари, 10 дан ортиқ шеърий тўпламлари чоп этилган. Жумладан, у “Янги ой чиққан кеча”, “Соғинч”, “Дилда дардинг бўлмаса”, “Жон ичра жондир Ватан” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон”, “Миллий ғоя бўйича атама ва луғатлар”, “Нур Шарқдандир”, “Сокин дарё шиддати”, “Аёл билан олам мунаввар” каби ўнлаб методик қўлланмалар ҳамда “Тугалланмаган парвоз” номли эссесининг муаллифи. Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг шеърлари асосида кўплаб хонандалар қўшиқлар ижро этишган. Айни вақтда Ўзбекистон Миллий кутубхо...
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
БИР КУНИ... ЧИННИГУЛЛАР Февраль ойининг бошлари эди. Ўғилчам ёнимга келиб: – Аяжон, энди сиз подвалга тушманг, хўпми?–деди ширингина жилмайиб. – Вой, қўрқитма одамни, нима ертўладан илон чиқдими?– Ҳайратланганимни кўрган ўғлим: – Йўқ, йўқ, илон йўқ! Чақадиганмас, яхши нарса бор. Аммо кўришингиз мумкинмас, – деб қовоғини ёлғондан уйиб қўйди. Ширинтойимнинг қулоғимга шивирлаб айтган гапи юрагимни яшнатиб юборди. Ўша пайтдаги моддий имкониятимиз ўзимга аён бўлгани учун, дадаси менга билдирмай, бирор керакли рўзғор буюмини олиб келиб яшириб қўйган, сюрприз қилмоқчи деб ўйладим. Одаммиз-да, ўғлим кирманг, дегани сари ертўлага тушишга баҳона қидирардим. Пешин пайти уни ухлатиб, дарҳол у тақиқлаган жойга югурдим. Қатор-қатор қилиб терилган шарбату тузламалар орасида бир тўп чиннигул (гвоздика) яшнаб турарди. Қизил, оқ, ҳатто сиёҳ рангдагиси ҳам бор. Шиша гулдон ичига солиб қўйилган гулларни қўлимга олиб бағ...