Сообщения

Изображение
  ХОТИРА У БИРИНЧИ ЎЗБЕК ФАНТАСТ ЁЗУВЧИ АЁЛИ ЭДИ!     Соҳиба Абдуллаева 1947 йили Тошкентда туғилган. Ҳозир ҳаёт бўлганларида 79 ёшни қаршилаган, янаги йил эса 80 йиллик юбилейларини нишонлаган бўлардик.     Афсуски, биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли бундан бир йил олдин вафот этган эканлар. Биз бундан ҳамкасб ва ҳаммаслак яқинлари орадан бир йил ўтиб хабар топдик. Балки бунга ўзимизнинг лоқайдлигимиз, беэътиборлимиз сабаб бўлгандир? Эҳтимол, бунга Ўзбекистондаги МЕДИА нашрлар ҳам айбдордир, билмадим. Лекин биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли вафот этганини ўша пайтда ҳеч қайси сайтда, босма нашрларда ўқимадик.     Ушбу мақоламиз биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли, ҳожи она – Соҳиба Абдуллаеванинг порлоқ хотирасига бағишланади.   Соҳиба Абдуллаева Политехника университетида Кибернетика соҳаси бўйича ўқиганларини, кибернетика йўналишида илмий изланишлар олиб борганларини биламан. Кейинчалик адабиёт ва журналистика соҳасига бўлган қизиқишлар...
Изображение
    Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор – Муқаддас Холиқова ни таваллуд куни билан табриклаймиз.    Муқаддас Холиқовага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва ижод йўлларида янада улкан зафарлар тилаймиз!      Маълумот: Муқаддас Халиқова 1960 йилнинг 14-апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.             Миллий театрда 1981 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.     2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2014 йили "Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланган.      Муқаддас Халиқова 1981 йили Ўзбек давлат академик драма театрига йўлланма олган ва шу театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. У театр саҳнасида 100 га яқин образларни ижро этган. У театрда саҳналаштирилган "Кузнинг биринчи куни” спектаклида Дўхтир, "Нажот истаб”да Қайнона, "Ўткан кунлар”да Тўйбека, "Куёв”да Асал ...
Изображение
       Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли созанда, бастакор ва ҳажвий қўшиқлар устаси –  Муҳаммаджон Шокиров ни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз.       Муҳаммаджон Шокиров (Муҳаммад гармон) 1949 йил 14-апрелда Ўш шаҳрида санъаткорлар оиласида дунёга келган.     Ёшлигидан созандаликка ҳавас қилган Муҳаммаджонни отаси атоқли созанда Зиёмиддин ака ўғли еттинчи синфни битириши биланоқ Андижон мусиқа билим юртига ўқишга жўнатган. Муҳаммаджон билимларини ўқув юртида мустаҳкамлаш билан бир қаторда андижонлик машҳур санъаткорларнинг ҳам тажрибаларини ўрганган.     Андижонга борган собиқ иттифоқ халқ артисти, ўзбек рақс санъатининг дунёга келиши ва оламга таралишига улкан ҳисса қўшган санъаткор, “Баҳор” халқ рақс ансамбли раҳбари – Мукаррама Турғунбоева ёш Муҳаммаджоннинг куй ижро этишини кўриб, маҳлиё бўлиб қолган ва ўзи билан Тошкентга, “Баҳор” ансамблига олиб кетишини билдирган. Мукаррама о...
Изображение
 Шерали Жўраев (1947 – 2023 )     Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, ҳофиз, созанда ва бастакор – Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 Апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. У Тошкент Театр ва рассомлик институтини, сўнгра Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тугатган. Ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Андижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), “Ўзбекнаво” бирлашмасида (1999 йилдан) яккахон хонанда бўлган. 1987 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 2018 йилда Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвони берилган.    Шерали Жўраевга 1991 йилда Навоий номидаги давлат мукофоти, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилган.    2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан ўзининг 75 йиллик юбилейида Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан ҳам тақдирланган.    Унинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши тани...
Изображение
  Насиба Мақсудова (1948 - 2017)    Маълумот: Насиба Мақсудова 1948 йилнинг 12 Апрель куни таваллуд топган.     Олий тоифали диктор 2017 йили вафот этган. НАСИБА...    Бир пайтлар ЎзТВ дастури «Ғани Аъзамовнинг чойхонаси»га бир қиз кириб келиб, сухандон бўламан, - деган. Ўқишни дўндиролмасанг, хуснинг ҳам ҳамин қадар... деган жавобни олса, «за-то исмим Насиба» - деган экан... Чунки, Насибаларга ўхшасин қизим, деб «ойнаи жахон»имиз «диктор»ларининг исмини қўйиш урф бўлганди.    Уч сухандон, уч Насибадан дунё хабарларини эшитиб, кунлик маълумотларни олиб, кўнгилочар дастурларни дилкашлик билан олиб боришларидан ҳушвақт эди, бизнинг авдод. Насибалар эса ҳар бир ўзбек хонадониниг аъзосига айланганди.    Айниқса, Насиба Мақсудованинг оқилона фикр юритиши, ўзини шоҳу гадога тенг тутиши мени ўзига яқинлаштирганди. Тошкентда машҳур Мақсудовлар, яъни дунёга донғи кетган шифокорлар сулоласидан бўлмиш Насиба опам Миллий Университетнинг жу...
Изображение
  Булутлар ортида ухлайди орзу Муаллиф – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР. Режиссёр, актриса ва сухандон – Насибахоним ИСМОИЛОВА ижросида ўқилди.
Изображение
  БУЛУТЛАР ОРТИДА УХЛАЙДИ ОРЗУ Ёмғир томчилайди очиқ кафтимга, Жилға шилдирашин эслатар шу чоқ. Қуёш дош беролмас қайноқ тафтимга, Камалакни чизар, очаман қучоқ. Булутлар ортида бир орзу ухлар, Тонглар қучоғида ёруғ бир сўз бор. Юрагим сатрида умидлар гуллар, Ҳар нафас — яшашга бир даъват, изҳор. Шамоллар эркалаб ўтар юзимдан, Гўё кимдир мени секин чақирар. Йўлим нурга тўлар эзгу изимдан, Қалбим ҳамон сен деб, сен деб ҳапқирар. Ёмғир ҳам, қуёш ҳам менга ҳамнафас, Кеча ва кундузлар дилда эрур жо.   Томчилар аслида ишқдан бир нафас,   Дилпора ошиқдан ажиб илтижо.  Булутлар бағрида сирли бир ўтов,- Чодирдаги сукут ичра исминг бор. Вақт ҳам тўхтагандек — йўқдир бир ўлчов, Севги — абадийлик, қолмаган девор. Кўзларинг — тунларим юлдузи каби, Йўлимни ёритар, адаштирмас ҳеч. Сени кеч топгандим,энди йўқотмам,- Донишманд ёмғирдан оладирман куч . Ёмғир ҳам, қуёш ҳам биз учун гувоҳ, Ҳар бир томчи — дилнинг пинҳон нидоси. Қалблар туташган он — барҳам топар оҳ, Севгимиз ...