ВАТАН

Мен кўз очиб кўрган ёруғ оламда,

Дер эдим, мунисим ёлғиз онам-да,

Ажиб хотиралар жонланар менда –

Йўргагимда сени кўрганман, Ватан!


Бу кўҳна заминга қўйиб илк қадам,

Қоқилсам, таянчим бўлганда отам,

Кўз олдимда турар суратинг ҳар дам,

Йўлагимда сени кўрганман, Ватан!


Бола кўнглим баҳорни суйган куним,

Кўкламу майса исин туйган куним,

Онамга деб бир чечак узган куним,

Тилагимда сени кўрганман, Ватан!


Ҳаёт – денгиз эрур, умрдир – карвон,

Учди оққуш ўзга соҳилга томон,

Дуолар қадалган ифори райҳон

Кўйлагимда сени кўрганман, Ватан!


Бахтимга бойланди илоҳий ришта,

Бешигимда ётар жажжи фаришта,

Моҳир кулол Ўзи қўллар ҳар ишда,

Гўдагимда сени кўрганман, Ватан!


     Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири, шоира.

    Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога