Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси – Нафиса Хўжақуловани таваллуд топган айёми билан қизғин муборакбод этамиз!
Нафиса Хўжақуловага соғлик-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Нафиса Алимовна Хўжақулова 1968 йилнинг 2 апрель куни Самарқанд вилоятидаги Нуробод туманида туғилган.
1997 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг «Мусиқали драма театр актёрлиги» факультетини битирган.
Нафиса Хўжақулова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар ижро этиш баробарида, "Қаҳқаҳа" ҳажвий кўрсатувида Найзангул ролини ҳам ўйнаган.
У “Суперқайнона”да Норпошша, Тўти хола, “Осмоннинг бағри кенг”да Нодира, “Додагинам”да Садоқат, “Фариштали аёл”да Шифокор, “Олифта”да Хадича, “Антиқа совчилар”да Амма Қутби, “Қизи борнинг нози бор”да Она, “Совчига эр топилди”да Сулико, “Меҳр нури”да Қўшни аёл, “Осондаги ҳулкарим”да Шифокор, “Дилдаги доғ”да маҳаллаком, “Ўжар меъмор” ва яна бир қанча ролларни ижро этган.
Шу билан бир қаторда телеэкранларда “Азизим” дастурида, “Тубанлик” ва яна бир қанча фильмларда турли ролларни ижро этган.

Комментарии