Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли театр ва кино актёри, устоз санъаткор – Эгамберди Раҳимовни таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!

    Эгамберди Раҳимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаймиз!

 Камоли эҳтиром ила  –  Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Эгамберди Раҳимов 1966 йилнинг 2 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Тошқўрғон қишлоғида туғилган.

    1989 йилда Театр ва рассомлик олийгоҳининг "Драма театри ва кино актёрлик" бўлимини  тамомлаган ва ўша йили иш фаолиятини Қашқадарё вилоят мусиқали драма ва комедия театрида бошлаган. Кейинчалик, «Турон» давлат Ҳарбий театри ва "Ўзбекфильм"да ишлаган.

   Бугунги кунда Ўзбекистон давлат Драма театри ва «Дийдор» театр студиясида фаолият юритиб келмоқда.

   Эгамберди Раҳимов "Ёлғиз ёдгорим", "Чаёнгул", "Сардор 2", "Сув ёқалаб", "Қабрдан қайтган умр", "Жасур", "Умид", "Тубанлик", "Ота", “Муқимий” каби кўплаб фильмлар ва театр саҳнасидаги спектаклларда турли ролларни ижро этган.


Комментарии

Популярные сообщения из этого блога