Сообщения

Сообщения за марта 22, 2026
Изображение
  Бахтиёр ИХТИЁРОВ: “Узоққа боролмаслигимни айтишган”   Бу галги суҳбат ноодатий тарзда ташкил этилди. Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёровдан таниқли актёр ҳамда режиссёр Санжар Шодиев журналист сифатида интервью олди. Иккала санъаткор ҳам бир қатор комик роллари билан халқ меҳрини қозонишган. Бахтиёр Ихтиёров театрда узоқ йиллар режиссёрлик қилган устоз санъаткор бўлса, Санжар Шодиев бир қатор комик фильмларни суратга олган. Яна бир ажойиб ўхшашлик, икки иқтидор соҳиби қадимий Бухоронинг фарзандлари. Устозлар ёдга олиниб, қизиқ ҳангомалар қилинди.       – Бахтиёр ака, не-не буюк шахслар, санъаткор, адиб ва шоирларни камолга етказган она юртингиз, боқий замин билан боғлиқ болалик хотираларингизни ўртоқлашсангиз? – Олдин бирорта оғайним ёки танишим Бухорога борай деса, хижолат бўлардим. Чунки энг номдор зиёратгоҳлар вайрон бўлиб ётган эди-да. Мустақиллигимиз муносабати билан яқинда “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивалида иштирок этиб Бухорога бориб ке...
Изображение
  Бахтиёр Ихтиёров:    “ЖАННАТНИ   ОДАМНИНГ   ЎЗИ ЯРАТАДИ”   Бахтиёр Ихтиёров... Бу инсон билан суҳбат қуриш, диллашиш анча завқли. Унинг иштирокидаги ролларини томошабинлар шунчаки томоша қилмайдилар. Дилбарини телевизорда кўриб уни отаси билан бирга излаган ошиқ йигит, севган аёлини бахтли ва бой қиламан, деб ўзини ўтга-ю-чўққа урган хаёлпараст, эгасининг орзу-умидларини рўёбга чиқарган еттинчи жин, телевизион миниатюралар театридаги ранг-баранг роллари билан аллақачон мухлислари қалбини қозониб бўлган ажойиб инсон,  эл ардоғидаги етук санъаткоримиз, ўтган йили ўзининг қутлуғ 80 ёшини нишонлаган, Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров билан суҳбатлашгани  унинг хонадонига  ошиқамиз. ------------------------------------------------------------------------------------     Бахтни танимай қолиш ёмон - Бахтиёр  ака, сизнинг иштирокингиздаги “Ажойиб хаёлпараст”, “Ёр-ёр” фильмлари  телевидениеда неча марта намо...
Изображение
 Бахтиёр Ихтиёров (1940-2021)    Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби - Бахтиёр Аҳмедович Ихтиёров 1940 йилнинг 28 Март куни Бухорода туғилган.    Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма факультетини тугатган (1963). Муқимий театрида актёр ва режиссёр. (1959-1976), бош режиссёр. (1980-1988), 1976-1980 йиллар А. Ҳидоятов номидаги театрда, 1988-1991 йиллар Сатира театрида бош режиссёр ва актёр (1991). Энг яхши роллари: Асад («Олтин қидирувчилар»), Кўсадов («Равшан ва Зулхумор»), Асад («Кимга тўй, кимга аза»), Абубакр («Жон қизлар»), Тоҳир («Ишқинг билан»), Парвоз («Ажаб савдолар») ва бошқалар. Кинодаги йирик роллари: Ҳасан («Ажойиб хаёлпараст»), Бахтиёр («Чўл усти осмон»), Бахтиёр («Ёр-ёр»), Қўғирчоқбоз («Ўтган кунлар»), Ҳофиз («Нодирабегим»), Еттинчи жин («Еттинчи жин»), Суҳроб («Абу Райҳон Беруний») ва бошқалар. Режиссёр сифатида ...
Изображение
  Санъат қудратини эслатувчи байрам     «27-март – Халқаро театр куни» театр билан алоқадор барча инсонлар учун муҳим воқеадир. Бу театрнинг аҳамияти, унинг жамиятдаги ўрни ва бутун дунё бўйлаб одамларга илҳом бериш, эзгуликка даъват этиш қудратига эга эканлигини таъкидлаб ўтишимиз жоиздир. Ўзбекистонда театр санъати чуқур илдизларга ва бой тарихга эга, шу боис бу кунда театрларимиз ва уларнинг ходимлари эришган ютуқларни нишонлашимиз ҳамда эътироф этмоғимиз даркор.     Театр шунчаки санъат эмас. У ҳаёт, ҳис-туйғулар ва ғоялар кесишган бутун бир оламдир. Театр бизга ҳаётни турли томондан кўриш, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини англаш ва муҳим масалалар ҳақида мушоҳада юритиш имконини беради. Ҳар бир спектакль томошабинлар қалбига таъсир эта оладиган бетакрор ҳикояга айланади. Ўзбекистонда театрлар мамлакат маданий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. Улар анъаналар ва замонавийлик уйғунлашган, янги ғоялар ва шакллар туғиладиган масканга айланади.     Театрнинг ...
Изображение
      Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва созанда – Муҳаммаджон Шокиров (Муҳаммаджон гармон) ҳамда шогирди, хонанда – Гулноза Каримова (Гулноза Султон) билан Muzaffar.uz веб сайтимизнинг 1 йиллигига бағишланган базмда. 2018 йил.
Изображение
 СЎЗ Ҳаётга қайтарар бир сўз, эҳтимол, Унинг қудратидан куч олар одам. Сўз бир жоду эрур, сўз соҳибжамол, Шикаста дилга ҳам қўяди малҳам. Гапга чечанлик  ҳам асли бир неъмат, Офатга айланар қилич бўлса тил. Бир сўз абгор этар, бири саодат, Вайрондир бир сўздан яраланса дил. Тил заҳрин тотганга бу ҳаёт ибрат, Бир гап тоғ этади, бириси талқон. Умр китобидан топдим бир ҳикмат, Сўздан қилич эмас, ясагум қалқон.      Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали Бош муҳаррири, шоира.      Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.
Изображение
  Ой кафтимда топади қўним Ой тунда ялтирар мисоли олтин, Ёрқин шуъласидан тун гўзал, ойдин. Юлдузлар сўзлайди сирли эртаклар, Олис болаликка гўё етаклар. Ширин хотиралар тизилар бир-бир, У ҳамон  қалбимда энг қимматли ганж. Ойнинг нурларида акс этар соғинч, Туннинг оғушида топилар юпанч. Самовий чироқлар порлар беғубор, Мен ҳамон мафтунман, мен ҳамон ғариб.  Хаёллар учади, мисоли бир сор, Олис манзиллардан бахтни ахтариб. Ой шунда кафтимда топади қўним, Дукурлаб уради юрак бетиним. Бу сеҳрли олам, бу гўзал оқшом, Руҳга бахш этади илҳом ва ором.      Муаллиф – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР.      Режиссёр, актриса ва сухандон – Насибахоним ИСМОИЛОВА ижросида ўқилди.
Изображение
       Режиссёр, актриса ва сухандон – Насибахоним ИСМОИЛОВА
Изображение
 Ой кафтимда топади қўним Ой тунда ялтирар мисоли олтин, Ёрқин шуъласидан тун гўзал, ойдин. Юлдузлар сўзлайди сирли эртаклар, Олис болаликка гўё етаклар. Ширин хотиралар тизилар бир-бир, У ҳамон  қалбимда энг қимматли ганж. Ойнинг нурларида акс этар соғинч, Туннинг оғушида топилар юпанч. Самовий чироқлар порлар беғубор, Мен ҳамон мафтунман, мен ҳамон ғариб.  Хаёллар учади, мисоли бир сор, Олис манзиллардан бахтни ахтариб. Ой шунда кафтимда топади қўним, Дукурлаб уради юрак бетиним. Бу сеҳрли олам, бу гўзал оқшом, Руҳга бахш этади илҳом ва ором. Музаффар МУҲАММАДНАЗАР.
Изображение
     Ўзбекистон халқ артисти, актриса ва режиссёр, таниқли дубляж устаси – Мукамбар Раҳимова ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.     Мукамбар Раҳимовага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаймиз.     Маълумот: Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимова 1941 йилнинг 23 Март куни Тошкентда таваллуд топган.     Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик, кейинчалик режиссёрлик факультетида таълим олади.      1964 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида меҳнат фаолиятини бошлаган.     Маҳоратли ижодкор 13 ёшидан дубляж, телеспектаклларда қатнашиш билан биргаликда, «Дугоналар», «Табассум», «Ватандош», «Яхши кайфият» каби радиожурналларида бошловчилик ҳам қилган.     Мукамбар Раҳимова «Оловли йўллар», «Ёлғиз ёдгорим», «Лайлак келди, ёз бўлди», «Ой бориб, омон қайт» фильмларида роллар ижро этган. Режиссёр сифатида «Интилганга толе ёр», «Хаёлпараст», «Гувоҳсиз суҳбат», «Номаъ...
Изображение
      Азиз дўстлар!     Афсуски, кўпчилигимизга тааллуқли бўлган муҳим мавзуни кўтармоқчиман. Телеграм тармоғига бузиб кирилгани ва фирибгарлар ўзларини танишлар сифатида кўрсатиб, пул сўрашни бошлагани ҳақидаги воқеаларни кейинги пайтда тобора кўпроқ эшитяпмиз. Бу чиндан ҳам хавфли! ✓     Кибер фирибгарлардан ҳимояланиш учун бир нечта оддий, аммо жуда муҳим маслаҳатлар: 1. Икки босқичли аутентификациядан фойдаланинг. Уни ҳисобингизда ёқинг! Бу эса хакерларнинг ҳаётини анча мураккаблаштиради. 2. Ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни улашманг! Ҳатто танишларингиз сўраса ҳам, тасдиқлаш кодларини юборманг ва паролларингизни айтманг. 3. Хабарларнинг ҳаққонийлигини текширинг! Агар танишларингиз Сиздан пул сўраб ёзишса, аввал уларга қўнғироқ қилинг ва бу ҳақиқатан ҳам улар эканлигига ишонч ҳосил қилинг. 4. Шубҳали ҳаволаларга кирманг! Ҳар доим манзилларни текширинг ва текширилмаган сайтларга маълумотларингизни киритманг. 5. Паролларни мунтазам равишда алмаштир...