ХОТИРА У БИРИНЧИ ЎЗБЕК ФАНТАСТ ЁЗУВЧИ АЁЛИ ЭДИ! Соҳиба Абдуллаева 1947 йили Тошкентда туғилган. Ҳозир ҳаёт бўлганларида 79 ёшни қаршилаган, янаги йил эса 80 йиллик юбилейларини нишонлаган бўлардик. Афсуски, биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли бундан бир йил олдин вафот этган эканлар. Биз бундан ҳамкасб ва ҳаммаслак яқинлари орадан бир йил ўтиб хабар топдик. Балки бунга ўзимизнинг лоқайдлигимиз, беэътиборлимиз сабаб бўлгандир? Эҳтимол, бунга Ўзбекистондаги МЕДИА нашрлар ҳам айбдордир, билмадим. Лекин биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли вафот этганини ўша пайтда ҳеч қайси сайтда, босма нашрларда ўқимадик. Ушбу мақоламиз биринчи ўзбек фантаст ёзувчи аёли, ҳожи она – Соҳиба Абдуллаеванинг порлоқ хотирасига бағишланади. Соҳиба Абдуллаева Политехника университетида Кибернетика соҳаси бўйича ўқиганларини, кибернетика йўналишида илмий изланишлар олиб борганларини биламан. Кейинчалик адабиёт ва журналистика соҳасига бўлган қизиқишлар...