Сообщения

Сообщения за марта 29, 2026
Изображение
  Меҳрибон ва қадрли Синглим – Моҳигул!      Сени таваллуд топган кунинг билан чин қалбимиздан табриклаймиз!    Сенга энг аввало, метиндек мустаҳкам соғлик, Бойсун чиноридек узоқ умр, осмон қадар чексиз бахт-саодат тилаймиз! Ҳамиша бизнинг ва оила аъзоларинг – куёвимиз ҳамда жиянларимиз бахтига саломат бўл! Сенга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаймиз!!! Камоли эҳтиром ила, аканг – Музаффар Муҳаммадназар ўғли.
Изображение
 ТАСКИН  Дада,   қошингизга келдим, ушбу кун  дўстлардан етганда ранж ила озор.  Дердингиз: қалбингни кемирса гар кин,  дилинг маҳзун этса айлангил мозор...  Дада,  тупроқларнинг бағрида ҳаёт  осуда эканми, йўқмикан армон?..  Ҳажру фироқлардан фақат одамзод  тирикликда чекар эканми афғон?  Дада,  Сиздан мадад, куч сўраб келдим!  Найлай, пойингизга эголмайман бош –   Сиз тупроқ остида, хотиржам, маъсум,  мен-чи тепангизда ғофил, бебардош!..  ...Дада,  мен юрибман, ўша-ўша...  ғам  кўнглим ним этганча, юз бурганча бахт.  Вале васлингизга восил бўлар дам  ёруғ рухсор ила кўринмоқлик – аҳд!..  Дада,  тириклардан марҳумлар бисёр,  меҳрлари зиёд, озорлари йўқ!..  Беминнат мададкор, беун нажоткор –   фақат тинглагайлар, оҳ-зорлари йўқ!  Аммо тирикларнинг кўксида қаҳр,  сўзларида макр, қўйнида ханжар.  Бир зум ғафлат боссанг, чоҳлар...
Изображение
  Анастасия Юрьевна Заворотнюк (03.04.1971 - 30.05.2024)    Анастаси́я Ю́рьевна Заворотню́к (3 апреля 1971, Астрахань, РСФСР — 30 мая 2024, Москва, Россия — российская актриса театра и кино, телеведущая. Заслуженная артистка Российской Федерации (2006).    Анастасия Заворотнюк (по паспорту с 1999 года по 2009 год носила фамилию мужа Стрюкова родилась 3 апреля 1971 года в Астрахани. Мать — народная артистка России Валентина Борисовна Заворотнюк (род. 1943), работала в Астраханском ТЮЗе. Отец — Юрий Андреевич Заворотнюк (09.01.1945 — 01.10.2014), телережиссёр, член академии Российского телевидения, похоронен на кладбище в Крёкшино. Старший брат Святослав работал режиссёром монтажа в Астрахани, умер от перитонита в возрасте 52 лет.    Ещё с раннего детства Анастасия решила играть в театре и упорно стремилась к своей мечте: в свободное время занималась музыкой и танцами, участвовала в танцевальном ансамбле «Лотос».    Окончила детскую музыкальную...
Изображение
   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри актрисаси, устоз санъаткор – Дилором Сафоева ни таваллуд топган айёми билан самимий қутлаб, соғлик-саломатлик, узоқ умр ва ижод йўлида зафарлар тилаймиз!   Изоҳ ўрнида: Дилором Сафоеванинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси кеч олингани боис, туғилган санаси 3 сентябр деб кўрсатилган.   Маълумот: Дилором  Сафоева  3 сентябрь (3 апрель) 1942 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида таваллуд топган.   1997 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.   Маълумоти олий. 1968 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини битирган.   1971 йилдан буён мазкур театрда ишлайди.   Солист-вокалист Дилором Сафоева ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 100 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “...
Изображение
  Ўзбекистон халқ артисти, раққоса – Малика Аҳмедова ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   Малика Аҳмедовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!     Маълумот: Малика Муҳамедовна Аҳмедова 1950 йилнинг 3 апрель куни Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилоятидаги Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти (1984). Тошкент Хореография билим юртининг мумтоз рақс бўлимини (1968), Тошкент давлат Жаҳон тиллари институтини (1972) тугатган. Ижросидаги рақслар миллий бўёқларга бойлиги, шўхчанлиги, сержилва ва назокатлилиги билан ажралиб туради. Энг яхши рақслари: "Кўзим шаҳлога тушди", «Таманно», "Эй дилбари жонон", "Наманган тановари", «Мақом», «Муҳаббат», "Зарафшон маликаси", «Наргиз», "Хаёлим сенда" ва бошқалар. "Майсаранинг иши" (Сулаймон Юдаков), «Зебунисо» (С. Жалил) операларида балет партияларини ижро этган. Шунингдек, репертуаридан араб, афғон, испан, турк, эрон, ҳинд ва бошқа халқлар рақ...
Изображение
    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси – Нафиса Хўжақулова ни таваллуд топган айёми билан қизғин муборакбод этамиз!     Нафиса Хўжақуловага соғлик-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!    Маълумот: Нафиса Алимовна Хўжақулова 1968 йилнинг 2 апрель куни Самарқанд вилоятидаги Нуробод туманида туғилган.    1997 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг «Мусиқали драма театр актёрлиги» факультетини битирган.      Нафиса Хўжақулова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар ижро этиш баробарида, "Қаҳқаҳа" ҳажвий кўрсатувида Найзангул ролини ҳам ўйнаган.    У “Суперқайнона”да Норпошша, Тўти хола, “Осмоннинг бағри кенг”да Нодира, “Додагинам”да Садоқат, “Фариштали аёл”да Шифокор, “Олифта”да Хадича, “Антиқа совчилар”да Амма Қутби, “Қизи борнинг нози бор”да Она, “Совчига эр топилди”да Сулико, “Меҳр нури”да Қ...
Изображение
     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли театр ва кино актёри, устоз санъаткор – Эгамберди Раҳимов ни таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!     Эгамберди Раҳимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаймиз!   Камоли эҳтиром ила  –  Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.     Маълумот: Эгамберди Раҳимов 1966 йилнинг 2 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Тошқўрғон қишлоғида туғилган.     1989 йилда Театр ва рассомлик олийгоҳининг "Драма театри ва кино актёрлик" бўлимини  тамомлаган ва ўша йили иш фаолиятини Қашқадарё вилоят мусиқали драма ва комедия театрида бошлаган. Кейинчалик, «Турон» давлат Ҳарбий театри ва "Ўзбекфильм"да ишлаган.    Бугунги кунда Ўзбекистон давлат Драма театри ва «Дийдор» театр студиясида фаолият юритиб келмоқда.    Эгамберди Раҳимов "Ёлғиз ёдгорим", "Чаёнгул", "Сардор 2", "Сув ёқалаб", "Қабрдан қайтган умр", "Жасур", "Умид...
Изображение
  ВАТАН Мен кўз очиб кўрган ёруғ оламда, Дер эдим, мунисим ёлғиз онам-да, Ажиб хотиралар жонланар менда – Йўргагимда сени кўрганман, Ватан! Бу кўҳна заминга қўйиб илк қадам, Қоқилсам, таянчим бўлганда отам, Кўз олдимда турар суратинг ҳар дам, Йўлагимда сени кўрганман, Ватан! Бола кўнглим баҳорни суйган куним, Кўкламу майса исин туйган куним, Онамга деб бир чечак узган куним, Тилагимда сени кўрганман, Ватан! Ҳаёт – денгиз эрур, умрдир – карвон, Учди оққуш ўзга соҳилга томон, Дуолар қадалган ифори райҳон Кўйлагимда сени кўрганман, Ватан! Бахтимга бойланди илоҳий ришта, Бешигимда ётар жажжи фаришта, Моҳир кулол Ўзи қўллар ҳар ишда, Гўдагимда сени кўрганман, Ватан!      Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири, шоира.     Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.
Изображение
     Актёр ва умидли, ёш режиссёр – Фотиҳ Ҳилол ўғли Насимов ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!      Фотиҳга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.      Маълумот: Фотиҳ Насимов 1996 йилнинг 31 Март санаси Тошкент вилоятида зиёлилар оиласида туғилган.     2015 йил Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг “Кино, телевидение ва радио санъати” факультети “Телевидение ва радио режиссёрлиги” йўналишига давлат гранти асосида қабул қилинган. 2019 йил бакалавр босқичини якунлаб, давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинган. 2021 магистратурани тамомлаган. Ҳозирги кунда ушбу олийгоҳнинг Phd таянч докторантурасида ўз йўналишида илмий ишлар олиб боряпти.   Спортнинг бир неча тури, жумладан, дзюдо, сузиш, каратэ, кик-боксинг, от спортлари билан мунтазам шуғулланган, каскадёр.   “Ватан остонаси”, “Мерос”, “101-рейс”...
Изображение
     Онажоним – (Малоҳат Мирзомуҳаммад қизи) ва ўғилларим – Маъруф ҳамда Мирзомуҳаммад. (2017 йил)
Изображение
     Ўзбекистон давлат Сатира театри ва кино актёри – Нодирбек Узоқов ни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.    Нодирбекка мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.   Маълумот: Нодирбек Камолович Узоқов 1988 йилнинг 30 март куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 2011–2015 йиллар Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг "Драма ва кино" бўлимини тугатган. Устозлари – Мунаввара Абдуллаева ва Хайрулла Саъдиев.   Олийгоҳни тамомлагач,  Ўзбекистон давлат Сатира театрида иш фаолиятини бошлаган ва шу бугунгача мазкур театрда актёр сифатида ишлаб келмоқда. 
Изображение
 Икки инсон яшар руҳимда Энг аввало тинглашни билдим,  Дард айтишса, йиғлашни билдим.  Ғазаб тутса йўқликда сачраб,  Сўнг яна жон улашни билдим.  Юрт дардида яшадим ҳар дам,  Ажралмадим одамлардан ҳам.  Мажруҳларнинг ёнида хаста,  Мискин билан бирга чекдим ғам.  Ағёрдан ҳол сўрадим йўқлаб,  Бўлмаслигин билсам ҳам оқлаб,  Алам қилар нодон ёнида,  Телба бўлган кунимни ёдлаб.  Одамларни суйиб яшайман,  Гоҳ куйиб, гоҳ кўниб яшайман.  Икки инсон яшар руҳимда,  Мен бирини кўмиб яшайман...       Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали Бош муҳаррири, шоира.      Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.
Изображение
     Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти ўқитувчиси, таниқли ва истеъдодли актёр – Хуршид Тўхтаев ни туғилган куни билан муборакбод этамиз!     Хуршид Тўхтаевга соғлик, бахт-саодат, ижодий парвозлар тилаб қоламиз. Нимаики орзу-ниятлари бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошмиз.     Умр йўлдоши, "Ўзбекистон 24" телеканалининг тележурналисти, "Шуҳрат" медали соҳибаси –Зебо Тўхтаева билан умрбод бахтли ҳаёт кечириб, фарзандлари камоли ва орзу-ҳавасини кўриб юришини тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.      Маълумот: Хуршид Райимович Тўхтаев 1977 йилнинг 30 Март куни Бухоро вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг «Актёрлик» йўналишини битирган.    “Бир кам дунё”, “Қайтар дунё”, “Умидингни сўндирма”, “Она дарё”, “Одамлар орасида”, “Зурриёд”, “Синов”, “Тугун”, “Таваллуд”, “Жиноят жазосиз қолмайди”, “Дайди қизнинг дафтари”, “Қил устидаги тақдир”, “Ифора” си...
Изображение
 1962 ЙИЛ. 2 ЯНВАР  Мен туғилдим. Кимдир қувонди. Кулбасида ғаюр чекди ғам. Энди юртга тўй бераман, деб Кўкрагини кўтарди отам. Замҳарир қиш тиш қайраган чоғ Бир кишига кўпайди дунё – Йўқ, ўрнидан қўзғолмади тоғ,  Ўзанидан чиқмади дарё. Отам – хурсанд, уялар онам, Мен йиғлардим, ҳамма куларди –  Тоғ ўрнидан қўзғолмаса ҳам, Бир силкиниб қўйса бўларди. Кўзларимни ҳайрат-ла очдим: О, поёнсиз, нотаниш олам! Бахтни севиб ортидан чопдим, Мени эса севиб қолди... Ғам. Йўқ, ҳаётга ҳали қонмадим, Англанмасдан ётибди олам. Бахтни излаб мен тополмадим, Лекин мени излаб топди Ғам. Мен кетганда йиғлар куртаклар, Тунги боғлар, қушлар билгайлар. Шохи бешик бўлган теракнинг Бир шохидан тобут қилгайлар. Мен ўлганда кимлардир куяр. Тоғ қуламас. Тошмагай дарё. Бу тун бўлар... Ё жим-жит саҳар... Бир кишига камаяр дунё. Карим БАҲРИЕВ. 1989 йил.
Изображение
  Карим Баҳриев оламдан ўтди    “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси “Мерос–ньюс” ахборот хизмати раҳбари ва Журналистлар уюшмаси Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ходими – Карим Баҳриев вафот этганлиги  муносабати билан оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари ва шогирдларига чуқур таъзия билдирамиз.     Устоз Карим Баҳриевнинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин.      Маълумот: Баҳриев Карим Ҳакимович – 1962 йил 2 январь (паспортдаги маълумотга кўра 15.07.1962 йил) Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган. Маълумоти - Олий. 1985 й. Москва Давлат Университетининг Журналистика  факультетини тугатган. 1992 йил, 2006 йил ва 2011 йил “Мустақиллик” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.    “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси “Мерос–ньюс” ахборот хизмати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида фаолият юритг...