Булутлар ортида ухлайди орзу Муаллиф – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР. Режиссёр, актриса ва сухандон – Насибахоним ИСМОИЛОВА ижросида ўқилди.
Сообщения
Сообщения за апреля 5, 2026
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
БУЛУТЛАР ОРТИДА УХЛАЙДИ ОРЗУ Ёмғир томчилайди очиқ кафтимга, Жилға шилдирашин эслатар шу чоқ. Қуёш дош беролмас қайноқ тафтимга, Камалакни чизар, очаман қучоқ. Булутлар ортида бир орзу ухлар, Тонглар қучоғида ёруғ бир сўз бор. Юрагим сатрида умидлар гуллар, Ҳар нафас — яшашга бир даъват, изҳор. Шамоллар эркалаб ўтар юзимдан, Гўё кимдир мени секин чақирар. Йўлим нурга тўлар эзгу изимдан, Қалбим ҳамон сен деб, сен деб ҳапқирар. Ёмғир ҳам, қуёш ҳам менга ҳамнафас, Кеча ва кундузлар дилда эрур жо. Томчилар аслида ишқдан бир нафас, Дилпора ошиқдан ажиб илтижо. Булутлар бағрида сирли бир ўтов,- Чодирдаги сукут ичра исминг бор. Вақт ҳам тўхтагандек — йўқдир бир ўлчов, Севги — абадийлик, қолмаган девор. Кўзларинг — тунларим юлдузи каби, Йўлимни ёритар, адаштирмас ҳеч. Сени кеч топгандим,энди йўқотмам,- Донишманд ёмғирдан оладирман куч . Ёмғир ҳам, қуёш ҳам биз учун гувоҳ, Ҳар бир томчи — дилнинг пинҳон нидоси. Қалблар туташган он — барҳам топар оҳ, Севгимиз ...
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
Жеки Чан – хитойлик ва америкалик актёр, каскадёр, кинорежиссёр, продюсер, сценарий муаллифи. Дунёдаги энг машҳур Осиё актёри ва режиссёри ҳамда машҳур жангари қаҳрамонлардан бири - Жеки Чан ўзининг акробатик жанг услуби ва комедияга мойил истеъдоди билан танилган бўлиб, 100 дан ортиқ фильмда бош ролларни ижро этган. У Британия империяси ордени соҳиби ва кино санъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий "Оскар" мукофоти соҳибидир. Жеки Чан 1954 йилнинг 7-апрель куни Ҳонгконгда туғилган. Унинг ота-онаси шунчалик камбағал эдики, ҳатто болани дояга сотишни ўйлашган, аммо бахтга қарши, бу фикрдан воз кечишган. Бироз вақт ўтгач, улар АҚШнинг Австралиядаги элчихонасида ишга жойлашишга муваффақ бўлишган. Жеки етти ёшга тўлганида, уни Ҳонгконгдаги Пекин опера мактабига ўқишга юборишган. Бу мактаб жуда нуфузли бўлиб, унда жанг санъати, актёрлик маҳорати, қўшиқчилик, акробатика ва рақс ўргатиларди. Жекининг айтишича, у ерда ирода кучин...
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
Хато қилишдан қўрқаман — Рихситилла, Сизни кинофильмлар, видеофильмлардаги ролларингиз ва “Ойдин ҳаёт” телевизион кўрсатувининг бошловчиси сифатида таниймиз ва истеъдодингизни юксак қадрлаймиз! Ўтган йили “Йилнинг энг яхши бошловчиси” кўрик-танлови бўйича ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритганингиз билан мухлисларингиз ва ижодий гуруҳимизнинг самимий табригини қабул қилинг! — Раҳмат! Мен ҳам мухлисларимга ва “Бекажон” газетасининг ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Шу унвонга сазовор бўлганимни ўзим ҳам яқинда билиб қолдим. — Таржимаи ҳолингиз? — Бир минг тўққиз юзу етмиш саккизинчи йилнинг бешинчи апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топганман. 1995 йил Санъат институтининг “Драма ва киноактёрлик факультети”ни тугатганман. — Устозларингиз? — Мунаввара Абдуллаева ва Турғун Азизов. — Билишимизча, Сиз Миллий академик театрининг директори ва элимизнинг суюкли актёри Ёқуб ака Аҳмедовнинг куёвисиз. Оилангиз хусусида сўзлаб берсангиз. — Умр йўлдошим – Нодирабегим Ша...
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор, кўплаб кино ва театр ижодкорларининг устози – Мунаввара Абдуллаева ни таваллуд топган айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз. Устоз санъаткоримизга соғлик-саломатлик, умр ва ижод йўлида улкан ютуқлар бардавом бўлишини, оиласи, дўстлари ва шогирдлари бахтига доимо саломат бўлишини тилаймиз! Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. Маълумот: Мунаввара Абдуллаева 1950 йилнинг 5 Апрель куни Марғилон шаҳрида таваллуд топган. 1968–1971 йилларда Марғилон режа-иқтисод техникумида таҳсил олган. 1971 йилда Тошкент давлат Санъат институтининг "Театр ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга кириб, 1975 йил муваффақиятли тамомлаган. Институтни битирганидан сўнг, у таҳсил олган курсни йўлланма билан Сирдарёдаги Олим Хўжаев номли театрга юборилиб, у ерда бир йил ишлагач, Тошкентга қайтган. 1976–78 йилларда Москвага бориб, Москва Давлат Театр санъати...
- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
БИР КУНИ… Ўшанда биринчи синфда ўқирдик. Мактабда Янги йил байрами тантанаси бўлди. Ҳаётимизда илк марта катта байрамдаги иштирокимиз бўлгани учун жуда қувондик. Аммо тадбир бошловчисидан: “Ҳаво иссиқ бўлгани учун Қорбобо ўрмондан келаётиб эриб кетибди”, деган хабарни эшитиб ҳаммамиз хафа бўлдик. Мактабдан берилган таътил кунларида оғир қопда совға кўтариб келаётган саховатли бобо кун иссиғидан эриб кетганини ўйлаб юрагим ғашланиб юрдим. Келаси йил янги йил яқинлашгани сари ҳамма болаларнинг кўзи осмонда. Яна қуёш чиқиб кунлар исиб кетса, Қорбободан айрилиб қолишдан қўрқиб пичирлаб дуолар қиламиз. Бир куни дарс пайтида синфимиздаги эркатой қиз Хайрихон хиққиллаб йиғлаб қолди. Сабабини сўраган устозга: “Эртага байрам, қор ёғмади. Қорбобомиз яна эриб кетади”, деди. Бир-иккимиз унга жўровоз бўлдик. Аввалига жилмайиб турган устозимиз бошимизни силаб юпатишга тушди. Бу гал иссиқ бўлса ҳам келади, йиғламанглар, ҳамма болаларга совға олиб келади. Эримайдиган Қор...