СЎЗ

Ҳаётга қайтарар бир сўз, эҳтимол,

Унинг қудратидан куч олар одам.

Сўз бир жоду эрур, сўз соҳибжамол,

Шикаста дилга ҳам қўяди малҳам.


Гапга чечанлик  ҳам асли бир неъмат,

Офатга айланар қилич бўлса тил.

Бир сўз абгор этар, бири саодат,

Вайрондир бир сўздан яраланса дил.


Тил заҳрин тотганга бу ҳаёт ибрат,

Бир гап тоғ этади, бириси талқон.

Умр китобидан топдим бир ҳикмат,

Сўздан қилич эмас, ясагум қалқон.


     Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали Бош муҳаррири, шоира.

     Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога