MTRK “Oʻzbekiston” телерадиоканалининг журналисти — Мавлуда Рауповани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!

     Мавлуда Рауповага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

   Маълумот: Кўп йиллик радиожурналист, тажрибали теле ва радио бошловчи Мавлуда  Раупова фаолияти давомида кўплаб лойиҳаларни тақдим этган. 

    2003-2005 йилларда “Яхши кайфият” гуруҳига раҳбарлик қилиб, кўплаб актёрларни кашф этди. Улар билан ҳамжиҳатликда эшиттиришни энг қувноқ, ҳажвий эшиттириш даражасига кўтарди. 

   2007-2016 йилларда Мустақиллик, Наврўз байрамига бағишланган Давлат тадбирларини ва “Шарқ тароналари” Халқаро фестивалларининг бориш жараёнидан жонли репортажлар олиб борди. 

    2017-2020 йилларда “Маҳалла” радиоканалига раҳбарлик қилиб, кўплаб қизиқарли лойиҳаларга бош бўлди. Бутун дунёда пандемия ҳукм суриб, карантин жорий этилганда, биринчи бўлиб, жонли эфирни тиклаб, ходимларни уйдан туриб фаолият юритиб, банд бўлишига эришди. 

  Ҳозирда “Ўзбекистон” радиосида бош муҳаррир лавозимида ишлаётган Мавлуда Раупова “Дил изҳори”,”Қўшиққа кўчган умр”, “Санъат билан ҳамнафас…”, “Умр бекати” каби лойиҳаларнинг ғоя  муаллифидир. 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога